Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Мен сизга биринчи марта хат ёзаяпман. Мен сизни маърузаларингизни яхши кўриб, хотиржамлик топгандек бўлиб эшитаман ва кўпгина саволларимга, хаёлимдаги тушунмовчиликларга жавоб оламан. Сиздан ва қилаёткан ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин ва мени ҳам Ўзи рози бўладиган бандаларидан қилган бўлсин. Саволим қуйидагича: Мен, киши Қуръон ўқиши учун таҳорати бўлиши керак деб тушунаман, таҳоратсиз умуман ўқиш мумкин эмас деб биламан. Аммо Қуръоннинг ўзбекча таржимасини ўқиш учун ҳам доим таҳоратли бўлиш керакми? Шахсий компьютеримга ўзбекча Қуръон таржимасини ислом.уз сайтидан юклаб олган эдим. Албатта таҳорат билан ўқиш афзал деб биламан, лекин баъзан юклаб олган Қуръонни ўқигим келганида таҳоратим бўлмайди. Шундай ҳолларда Қуръонни таржимаси бўлгани учун таҳоратсиз ўқиса бўладими? Ноўрин савол бўлса узр сўрайман, олдиндан катта раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қуръонни таҳоратсиз ушлаб бўлмайди. Аммо ёддан ўқиса бўлади. Лекин савоби оз бўлади.