Ассалому алайкум! Устозлар, мeн Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳхазратларининг маърузаларини тинглаб юраман. Аллоҳга шкур динимизни яхши ўрганяпмиз. Устозимизни китобларини ўқишни бошламоқчиман, илим олишни хохлайман шунга биринчи бўлиб қайси китобларидан бошлашим кeрак? Ниятим устозимизга эргашиб Аллоҳ талога холис қул, ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яхши уммат бўлиш. Устозлар баъзида саволларимизни ичида ноўрин сўровлар бўлса бу бизнинг айбимиз, кeчиринглар ва бизни дуо қилиб юринглар. Аллоҳ илимларингни янада зиёда қилсин раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан бошланг. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг динини ўрганиб, амал қилишга муяссар қилсин. Тақво юзасидан берган саволингиз учун раҳмат. Ин шаа Аллоҳ динимизни ўрганиш учун қилган ҳар бир ҳаракатимизга ажр бўлади. Аллоҳ барча толиби илмлар қатори сизга ҳам нусрат бериб, дунё ва охиратда фойда берадиган илмларни ато айласин. Валлоҳу аълам!