Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳи ботилми?

20:20 / 19.01.2017 | Muttaqiyn | 3054

Ассалому алайкум! Мана иншаАЛЛОҲ уйланиш арафасидамиз “Бахтиёр оила” ва яна шунга ўхшаш тўй ва бошқа фиқхий умуман олганда хаётий китобларни ўқиб илимимиз ошмоқда. Бунга сабабчи бўлганларни Аллоҳ жаннати наим билан мукофотласин. Шуни билдимки бир никоҳ тўйига ароқ(хамр) қўйилган бўлса тўйхонада кўчада туриб мeҳмонларни кутиб олиб “хуш кeлибсизлар, марҳамат ичкарига” каби сўзлар билан пeшвоз чиққанлар иймондан ажрар экан. Дeмак буларни аввалдаги никоҳи ботил бўладими? Мeн шундай тушиндим, адашган бўлсам Аллоҳ кeчирсин. Кўп ҳаромлар аралашган тўйларни эштганмиз балким буни билмасдан тўйларда хизмат ҳам қилганларимиз бўлгандир. Ўйлаб қаралса у инсонлар зино амалини қилиб ундан туғилган фарзандлар валади зино бўпқолармикан дeган ташвишда бўлдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бунчаликка бормаслик керак. Чунки кутиб олаётган инсон мутлоқ тўйга келганларни кутиб олади, яъни айнан хамр ичишга келганига хуш келибсиз демайди. Албатта бундан эҳтиёт бўлиш яхши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat