Ассалому алайкум! Агар мен ёмон видеоларни кўришликдан тавба қилсаму лекин кўриб қўйсам каффорат вожиб бўладими? Энди яна тавба қилсам гуноҳим кечириладими, яъни тавбам қабул бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло насуҳ тавба қилган банданинг ҳар қандай гуноҳини кечиради. Аммо айрим гуноҳлар борки бандани ризқини торайишига сабаб бўлади. Яна айримлари солиҳ амаллардан, тоат-ибодатлардан совутиб қўяди. Яна айримлари Раббисидан узоқлаштириб юборади. Яна айримлари борки унга муккасидан кетган кимсани охир-оқибат иймондан айиради. Сиз ҳам шу охирги ҳолатга тушиб қолишдан қўрқинг. Валлоҳу аълам!