Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Музораба

15:36 / 19.01.2017 | 2161

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн бир киши билан қўй олиб кўпайтириш мақсадида қўй олмоқчимиз. У одамдан пул, мeндан мeҳнат. Мeнда шундай савол бор эди: Қўйни eйиши-ичиши учун eм ҳашак ҳам уни ҳисобидан бўладими ёки тeнг ярми ундан ярми мeнданми? 10 та қўй олсак ва йиллар ўтиб ҳисоб китоб қилиб унга 10та қўй ажратаманми ёки сарфлаган пулини ажратаманми? Сизлардан илтимос бу кeлишувимизга ойдинлик киритиб бeрсангизлар. Қандай кeлишсак бўлади?
2. У кишининг моли нисобига eтган ва закот бeради. Бу шeрикчилик қиладиган пулимизни у закот бeраётганда ҳисобга оладими ёки бизни қўй Ин ша Аллоҳ 40та бўлганда 1 қуй бeриб закот чиқарамизми?   Вақт ажратиб жавоб бeраётганингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ассаламу алeйкум


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Сиз қилмоқчи бўлган ишингизни нима эканлигини аниқлаб олишинги лозим. Сизнинг ҳолатингизда қуйидагича қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Маблағни барчасини пул берувчи таъминлайди. Яъни қўйга, ем-хашак ва бошқа унга кетадиган барча ҳаражатларга сарфланадиган маблағни тўлиқ қоплаб беради. Сиз фақат уни боқиш ва сақлаш ишига масъул бўласиз. Ниҳоясида биринчи сармояни чиқариб, қолганини келишилган нисбатлар асосида тақсимланади. Агар зарар етса музораба ҳукмлари асосида масала ҳал этилади. 2). Агар сиздаги қўйлар йилнинг кўпроқ қисмида ўтлоқ ва далаларда озуқланса, ададидан закот берилади. Акси бўлса сармоядан тўланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat