Ассалому алайкум! Чет элдан молни расмини ва нархини (чет эллик томонидан фойда қўйилган ва юкни юбориш харажатлари қопланган) жўнатишса, бу ерда ўртадаги одам молни расмини кўрсатиб ва харидор топиб, молга ўз фойдасини қўйиб етказиб бериши жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Воситачилик учун келишилган нархдан ортиғини олишга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!