Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жавоблар тахлили

17:52 / 21.02.2017 | Jafariymon1970 | 3076

Ассалому алайкум!


Ҳазрат гап ўйнаб пул йиғиш буйича саволга қуйдаги линкда жоизмас дeганлар агар қарз маносида булса: http://savollar.islom.uz/smf/index.php/topic,25767.msg142567.html#msg142567


Аслида гапларда пул йиғишдан мақсад бўлиб-бўлиб пул бeриб, кeйин битта қилиб йиғиштириб олиш яни 100% қарзга бeрилади. Агар алоқалар узилиб қолмаслигини исташганда пул йиғмасдан ўтириларди. Бизни ишхонада яқинда чeрний касса қилиб пул йиғишни бошлашди. Мeн Ҳазрат жоизмас дeганларини билардим шунинг учун қўшилмадим. Алҳамдулилаҳ тўғри қилган эканман. Охирги одам пулини йиғволадиган пайит кeлганида у бeрганидан кам пул йиғибeришди ва жанжал бошланди бири бeрдим дeйди иккинчиси бeрмадин дeб. Куни кeча тeлeграмдан сизнинг жавобингиз кeлди сиз касса ўйнаш жоиз дeб жавоб бeрибсиз, касса ўйнаш қарз бeришдек гапку бу жавобингиз Ҳазрат бeрган жавобларига қарама қаршилик қилмаяптими? Сизнинг жавобингиз линки: http://savollar.islom.uz/savol/110557


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бу савол 2011-йилда берилган экан. Сиз қуйидаги 2014-йил берилган жавобни ҳам ўқинг.

http://savollar.islom.uz/savol/32994 
Бу нарса бутун дунё уламолари томонидан “Ал қордудтаъавуний” яъни ўзаро ёрдам қарзи деб ўртага ташланди ва ўрганиб чиқилиб, жоизлигига иттифоқ қилинди. Бу борасида Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг уйларида бўлган душанба кунлик дарсларда қатнашувчилар ўртасида ҳам муҳокама қилинган ва Устоз раҳимаҳуллоҳ бунга рози бўлганлар. Буни шариатга ҳеч қандай зид жойи йўқ, чунки 100 доллар қарз берган одам олаётганда ҳам 100 долларини олади. Қачон олиш қуръа ташлаш орқали белгиланади. Бу амалиётни жоиз эмас дейиш, фоизга пул олиш каби шариат ҳаром қилган ишларнинг эшигини очилишига сабаб бўлади. Буни жоиз эмас дейдиганлар тўғри ташкил қила олмаганларнинг ишларини назарда тутишади. Бунда бировнинг молини ботил йўл билан ейиш деган масала йўқ. Валлоҳу аълам!


Топ рейтинг www.uz Openstat