Ассалому алайкум! Бизни ишхонада туғилган кун нишонланганида спиртли ичимликлар истемол қилишади (ғайри динлар). Мен туғилган кунимда ундай ичимлик олиб келмайман, лекин улар ўзлари олиб келиб ичишади. Бу сафар мен уларга, “илтимос мени тугилган кунимда ичманглар” дедим. Саволим: Шу гапим билан ўзимни катта тутиб уларни дилини оғритиб қўймадимми? Мен тўғри йўл тутдими?
Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши ҳаётининг барча соҳасида динининг кўрсатмалари асосида яшашга уринади. Аллоҳга гуноҳ қилинадиган ҳар қандай ўтириш ёки мажлисдан узоқ туриш лозим бўлади.
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)
Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган.
(Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!