1. Бўлади.2. - Қон, потос ёки йиринг яранинг бирор еридан чиқиб бошқа жойга оқса, таҳорат кетади. Агар улар чиққан ерида бошқа жойга оқмай тўхтаб қолса таҳорат кетмайди. Қон бурундан оққанда ҳам таҳорат кетади.Бир нуқта, икки нуқта билан таҳорат кетмайди.Имом Дора Қутний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Бир қатра, икки қатра қондан таҳорат қилиш йўқ. Илло оққан қон бўлса бор», дейилган.Тишланганда қолган қон изи ёки мисвокдан кейин қолган қон изи ҳам таҳоратни кетказмайди.Шунингдек кўз, қулоқ, эмчак ва киндик ичидаги ярадан ўша ацзоларнинг бошқа тарафига қон оқса ҳам таҳорат кетмайди.Истинжо фақат истинжо қилинадиган ерларда нажас бўлсагина қилинади.3. - Бўлади.4. - Мумкин.5. Бир одам бир нарсага суяниб ўтирган ҳолида ухламоқда. Агар ўша суянган нарсани олиб ташланганда йиқилиб тушса, таҳорати кетган бўлади.Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можалар Али розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Кўз ортнинг боғичидир. Бас, ким ухласа таҳорат қилсин», деганлар.Агар киши мақцади-орқа жинсий ацзосини босмай ухласа таҳорати кетади. Мисол учун, ёнбошлаб, чалқанча тушиб, ерга кўксини бериб ёки мақцадини ерга босмаган ҳолда бир нарсага суяниб ухласа, таҳорат кетади.Агар орқа жинсий ацзосини ерган босиб ёки улов устида ухласа, таҳорат кетмайди.Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда:«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Хуфтонга интизор бўлиб ўтирган ҳолларида ухлаб қолардилар. Сўнг намоз ўқирдилар. Таҳорат қилмасдилар», дейилган.Агар бир нарсага суяниб ухлаб қолган бўлса, ўша нарсани олиб юборилганда йиқилиб тушса, таҳорати кетади.Намоздаги ҳолатлардан бир ҳолатда ухлаб қолса, таҳорат кетмайди. Бунда намозда бўлиш ёки бўлмасликнинг фарқи йўқ.Имом Аҳмад Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда:«Сажда қилган ҳолида ухлаган кимсага таҳорат қилиш йўқ», дейилган. Ўтирган ҳолида ухлаётган одам йиқилиб кетса, ёнбоши ерга теккунча ўзини ўнглаб олса, таҳорати синмайди.Қўлини ерга тираб ухласа ҳам, таҳорати синмайди.Орқасини ерга, бошини тиззасига қўйиб ухлаган одамнинг таҳорати ҳам синмайди.Бемор ёнбошлаб намоз ўқиди. Сўнг ухлаб қолди. Таҳорати синади.Ёнбошлаб ётиб енгил мудраб қолди. Олдида гаплашаётганларнинг гапини эшитса таҳорати синмайди.6. - Билганингизча жавоб беринг. Мен ўқиган китобда бундай дейилган каби гаплар билан.7. Ҳар ким ўзи эшитадиган қилиб айтади.Ёш болалар ҳам биладиган саволларни бериб, менинг вақтимни олганингиз учун сизга ҳам ташаккур. Бу сайтда савол беришдан олдин ўша саволдаги мавзуга оид маълумотларни билан танишиб чиқилади. Агар жавоб бўлса, савол беришнинг ҳожати қолмайди. Бунинг устига китоблар бор. Уларни ҳам ўқиш керак. Нима хаёлга келса, савол қилиб беравериш обрў келтирмайди. Акангиз сиздан сўрагани каби сиз ҳам ўзингиздан билимлроқ одамдан сўрасангиз бўлади. Бу сайтда китоб ўқиб, одамлардан сўраб жавоб топа олмаган қийин саволлар берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.