Саволим қуйидагича: Мен қурилиш компаниясида ишлайман. Компаниям уй қуриб сотиш билан шуг'улланади. Компаниям о'з ишчиларига "ойлик маошингиздан ма'лум миқдорда ҳар ой бизга бериб турсангиз, кейинчалик сизга бу пулингизни устига фойдаси билан қо'шиб қайтариб берамиз" - деб таклиф бирдиряпти. Шу о'ринда айтиб о'тишим керак - бу мажбурий эмас. Ҳоҳлаган бунда қатнашиши мумкин.Шу таклифга рози бо'либ компаниямга кейинчалик фойда олиш мақсадида пул бериб туришим ҳаром эмасми?Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша фойдани нима учун, қаердан олиб берилишига боғлик. Ҳалол йўл билан бўлса, жоиз, бўлмаса йўқ.