Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Долзарб Мавзу: Телеграм ижтимоий тармоғидаги норасмий каналлар

07:26 / 03.02.2017 | 3435

Ассалому алайкум! Ҳозирда Телеграм ижтимоий тармоғида турли исломий каналлар иш юритмоқдалар. Уларнинг ичида сиз каби азизларга тегишли расмий каналлар ҳам бор, лекин норасмий каналлар ҳам талайгинадир. Масалан, @СофИслом ва @Соф_Ислом каналларини олайлик. СофИслом-да бизда расмий рухсатга эга бўлмаган кишиларнинг маърузалари келтирилган ва асосий канал қилиб @Соф_Ислом кўрсатилган. Бир карашда у ердаги нарсалар жуда ҳам яхши ва ёмон жойи йукдек, лекин яхшилаб эътибор берилса, кўп келаётган маълумотларнинг сиз азизлар каби расмий манбааси кўрсатилмаган. Кўрсатилаётганлари эса аҳли сунна вал жамоат турттала мазҳаблари иттифоқ қилган олимларга тегишлидир. Аниқ қайси сайт, расмий ташкилот ёки олимга тегишли эканлиги беркитилган. Катта эҳтимоллик билан улар софислом.cом веб-сайтига тегишлидир. Аввалрок Шайх Муҳаммад Содик Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ софислом.cом ҳакидаги саволга бу сайт бемазҳабликни тарғибот қилувчи сайт, деб жавоб берганлар. Ҳозирда ушбу каналга 25 мингга яқин киши улангандир. Ўзимизнинг сиз каби олимлар томонидан халқимизга етказиб берилаётган диний адабиётлар, мақолалар, аудио-видео материаллар жуда ҳам кўп ва хўпдир. Илтимос, шу масалада халқимизни огохлантирайлик, факат сиз ва сиз азизлар каби фаолият юритаётган расмий манбааларнинг маълумотларидан фойдаланишсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизга динимиз йўлида қайғурганингиз ва халқимизни тўғри йўлда юришига ҳаракат қилганингиз учун ташаккур айтамиз. Бугунгача мусулмон халқимизнинг динини ва унга боғлиқ ҳукмларини очиқ баён қилиб келаётган халқимиз севиб қабул қилган уламоларимиз бугунгача бор бўлган ва бундан кейин ҳам ин шаа Аллоҳ бўлади. Манбаси ва кимлиги номаълум бўлган, ҳамда тақдим этаётган маълумотлари халқимиз орасига фитна уруғини сочиши эҳтимоли бўлган саҳифа ва каналлардан халқимизни доимо огоҳлантириб боришимиз керак. Сизнинг таклифингиз муносабати билан барча мусулмонларни фитна, мазҳабимизга хилоф бўлган интернет саҳифа ва ҳар хил номлар билан аталувчи каналлардан огоҳликка чақирамиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat