Ва алайкум ассалом! Аёлнинг эрига итоат қилиши алоҳида масала, эрнинг ота-онасига хизмат қилиши бошқа масаладир. Сизнинг саволингиздаги ҳолатларда адолатли кишилар икки томонга чиройли насиҳат ва тавсиялар бериш билан ислоҳ қилишга ҳаракат қилишлари лозим. Шариатда оилага тегишли масалалар икки томоннинг иштирокидаги жонли мажлисда муҳокама қилинади ва унга ечимлар тақдим қилинади. Жавобда биз шариатимизнинг умумий кўрсатмаларини айтиб ўтдик. Оиладаги келишмовчилик доимо бир оиланики бошқасидан фарқ қилади. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Бахтиёр оила” номли китобларида бу ҳақида умумий ҳолатлар баён қилинган. Валлоҳу аълам!