Устоз мен яқинда бир инсонни телефон дастурини янгилаб бериш мақсадида олиб, бузиб қўйдим. У ҳолатда телефонни фақат усталарга бериб тузатиш мумкин эди. Шунда бир касбдошим “мен ҳам ҳаракат қилиб кўрай” деб баттар бузиб қўйди. Кейин мен бир танишимга айтиб худди шундай телефон олиб келтирдим. У эса мендан пулини олмади. Касбдошим “шу пулни яримини бераман” деб айтди. Шу ҳолатда ушбу телефонни бозордаги нархини билиб, ундан пул олишим мен учун ҳалолми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Телефонни сотиб ўзингиз пулингизни қайтариб олинг. Биринчи телефон эгаси пулни олмаган бўлса, сиз қандай қилиб оласиз?!