Ассалому алайкум! Бир танишим Аллоҳдан фарзанд сўраб дуо қилган ва агар фарзанд берсанг 5 вақт намозимни қазо қилмай оз вақтида ўқийман деб аҳдлашган экан. Кейин бу аҳдлашуви мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида илмдан ҳабари бор дўстидан сўраса бунақа аҳдлашув бўлмайди чунки намоз фарзку деган ва у унинг каффоратига бир миллион сўм садақа қилган. Инсон ҳаёти давомида турли ҳил вазият бўлади. У танишим намозларини қолдирмай őқийди лекин у келин, уйида ҳар ҳил вазият болади базида қазо болиб қолади. Шу аҳдлашувга қилган каффорати ўтадими бундай аҳдлашув мумкинми? Умуман аҳдлашув тўğрисида унга амал қилмаслик ҳақида малумот берсангиз илтимос, Аллоҳ қилаётган ишларингизни давомли қилсин ва ажр мукофотини бу дунё ва оҳиратда ҳам тўлиқ қилиб берсин.
– Ва алайкум ассалом! Фарзанд кўрса кўрмаса беш вақт намоз зиммасига фарз. Ўзи қилиши фарз бўлган нарсани Аллоҳ билан аҳдлашилмайди. Балки бенамозлиги учун ҳам фарзандсиз бўлиб синовда бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!