Имом Насаий Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:«Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам бизларни уч соатда намоз ўқишдан ва ўлганларимизни қабрга қўйишдан наҳий қилар эдилар; Қуёш чиқаётганда ҳатто кўтарилиб бўлгунча. Қиёмдаги иссиқ вақтда ва қуёш ботишга йўлланиб то ботиб бўлгунча». Илло ўша куннинг Асри бундан мустасно.Уни қуёш ботаётганда ҳам ўқиса бўлади. Кечга қолдириши гуноҳ, аммо намози намоз бўлаверади.