Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги ой хакида

00:00 / 22.10.2009 | eski savollar | 6122
1.Ой янги чикканда (яъне 3-4 кунлик булиб куринганида) ойим ойга караб тик турган холатда дуо килиб оллохга шукр киладилар ва хоказо.Шу хакида маълумот берсангиз. 2.Бировдан пул олиб ишлатиб фойдасидан бир кисмини(агар фойда чикса, келишилган холда маълум фоизини) ёки хар ой аник бир суммани бериб юрса кандай булади?рибо булиб колмайдими?Масалан,бир миллион сум олиб эвазига хар ой эллик минг сум бериб юришлик ва бир йилда хаммасини кайтиб бериш. 3.Бировга карз беришдан олдин пулни маълум бир нарса кимматида,масалан мол гуштига хисоблаб берса буладими?(инфиляция хисобини кузда тутиб) Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Толҳа Ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар «Эй, Аллоҳим! Уни бизга хайр барака ва иймон, саломатлик, Ислом ила чиқаргин. Роббим ва роббинг Аллоҳдир» дер эдилар».Термизий ривоят қилган.Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳилолни кўрсалар «Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин» ва уч марта «Оманту биллазии холақака», дердилар. Сўнгра «Фалон ойни кетказиб, фистон ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».Абу Довуд ривоят қилган.Ушбу дуолардан бирини ёд олиб, ўз вақтида ўқиб юрмоқни одат қилиш зарур.2. Бунда рибо бўлади.3. Бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat