Ассалому алалайкум! Қадрли устозлар, витр намозининг 3-ракатида зам сурадан кейин қунут дуосини ўқишни унутиб рукуга кетиб қолса, охирида саждаи саҳв қилса намоз тўғриланадими? 2) Ухлаб қолишдан қўрқиб витр намозини ўқиб ётдим, лекин кечаси турдим. Шунда тахажжуд намозини ўқисам бўладими? 3) Аёл киши учун (албатта хижобда) дорихонада сотувчи бўлиб ишлаш жоизми?
Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа. 2). Албатта. 3). Аёл киши авратини беркитиши шарт. Беркитса ишлаши жоиз. Валлоҳу аълам!