Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намози

08:53 / 06.02.2017 | Muzaffar5413 | 3057

Ассалому алайкум! Яқинда масжидда жаноза намозига сафга туришда масжиддан ташқарига чиқиб қолдим(яни кўчага). Бир танишим мени ичкарига тортиб “кўчада жаноза ўқиб бўлмайди” деди. Намоздан кейин унга «агар бу иш нотўғри бўлса имом айтмайдими? Ахир шунча одам салкам жамоатни ярми масжиддан ташқарида ўқийди» дедим. У «бирорта тушунган одамдан сўраб кўринг менам бир кишидан эшитганман» деди. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жаноза, жума, икки ҳайит намозлари ва бошқа намозларда, агар жамоат кўп бўлиб, масжид ҳудудидан ташқарига чиқиб кетса, ўша жойда иқтидо қилинса намоз жоиз бўлаверади. Фақат шарти масжиддан ташқарига чиққанда сафлар уланиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat