Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боғ учун сув

15:48 / 04.07.2022 | Islomjon | 619

Ассалому алайкум! Бир боғимиз бор у ерга авваллари ариқдан сув келарди жуда камдан кам, сув очиб келиш учун 2-3 кмлаб пиёда бориб очиб келардим. Одамлар яна ёпиб қояверарди доим текшириб қийналиб боғимизни суғорардим охири бўг қўшним сув бермай қўйди. Билсам дадам билан тортишибди ёши кекса чол ўша қўшнимиз. Дадам майли қўявер деб, дринаждан яъни ўшандан аҳолининг артизанларига сув борадигандан артизан тортибди боғни суғориш учун. Ҳеч кимга айтма бўлмаса муаммо қилишади, аҳолининг ичимлик сувидан боғ суғоргани артизан чиқариб олибди деб дейишди. Энди бу сув бизга ҳалол бўладими? Боғимоздаги меваларичи? Ундан олган даромадимизчи? Ўзи ҳеч қанча даромад олмадик шу кунгача балки шунга баракаси бўлмай тургандир деб харом бўлса керак деб ойдинлик киритиш учун сўрай дегандим. Илтимос агар шулар харом бўлса дадамга қандай тушунтиришга ёрдам беринглар илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “дринаждан яъни ўшандан аҳолининг артизанларига сув борадигандан артизан тортибди боғни суғориш учун” ушбу сўзингиздан айнан қандай сув назарда тутилаётгани мавҳум бўлиб қолибди.

Сувлар тўрт хил бўлади: 

1). Идишга солиб қўйилган сув. Бундай сув уни қўлга киритган шахснинг мулкидир. Унинг изнисиз ушбу сувдан ҳеч қандай мақсадда фойдаланиш жоиз эмас.
2). Булоқ, қудуқ ва ҳовуз суви. Бу сувларни инсонлар ўзлари учун меҳнат қилиб чиқарган бўладилар. Уни чиқарган кишида ундан фойдаланиш учун хос ҳақ бўлади. Бундай сувни чиқарган одамдан бошқа ҳеч ким ўз ерини суғориш учун фойдалана олмайди. Бошқа инсонлар бу сувдан фақатгина ўзлари ва ҳайвонлари ичиши учун фойдаланишлари мумкин холос.
3). Хос дарёлар суви. Бу ҳам инсонлар ўзлари қазиган кичик ариқ ва дарёлар суви бўлиб уларнинг ҳукми булоқ, қудуқ ва ҳовуз сувларининг ҳукми кабидир.
4). Оммавий дарёлар суви. Бу катта дарёларнинг суви бўлиб, улар бирор кишининг мулки эмас ва ҳар ким ундан ичиш учун ҳам ерларини суғориш учун ҳам фойдаланиши жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat