Ассалому алайкум! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ; «Ҳаловатни уч нарсадан – намоздан, Қуръондан ва зикрдан қидиринг. Топсангиз, давом этинг. Топа олмасангиз, билингки, эшик ёпиқдир» дeган экан. Эшик ёпиқ бўлса нима қилиш зарур?
Ва алайкум ассалом! Очишга ҳаракат қилиш керак. Арабларда “Ким эшик олдида таққиллатиб тураверса, бир кун эшик албатта очилади” дейилган мақол бор. Валлоҳу аълам!