Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймонни мустаҳкамлаш

09:36 / 11.02.2017 | 2399

Ассалому алайкум! Ман авваллари илм-маърифатдан бeхабар ғафлатдаги инсон эдим. Сўнг Роббим ҳидоят нeъматини ато этди. Ҳидоятга илк қадам қўйган вақтларим қалбимда иймон ҳаловати тўлиб тошарди. Иймоним мустаҳкам, Аллоҳдан хавф ва ражода турадиган, охиратни кўп фикр қиладиган инсон эдим. Сўнг илм ўрганиб унга амал қилишни бошладим. Энди эса амални қанча кўпайтирган сарим иймоним шунча заифлашгандeқ, юқоридаги сифатларни ўзимда тополмаяпман. Аллоҳни зикр қиламану шу зикр билан У зотдан тўсилиб қолаётгандeкман.(наузубиллаҳ).
Устозлар маслаҳат бeринглар нима қилай? Иймоннинг қуввати нима? Хақийқий иймонга эришиш учун нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иймонни мустаҳкамлаш учун, ақийда илмини яхшилаб ўрганиш ва ибодатларни вақтида адо этиш лозим. Ибодатни, Аллоҳ таолони ибодатга лойиқ эканлиги учун қилинади. Маза қилиш учун ибодат қилинмайди. Сиз айтган ҳолат фақат ибодатда эмас, балки барча нарса шу шаклда бўлади. Масалан бир таомни умрида биринчи марта еган одам унда бир таъмни ҳис қилади. Кейинчалик ўша таъм унга одатий нарсага айланиб қолади. Ваҳоланги у таомнинг таъми ўзгармайди.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat