Ассалому алайкум! Мени ёшим 17да. Аллоҳга шукур ҳидоят менга ҳам насиб қилди. Устозлар менга бир насиҳат қилинглар, мен унга қаттиқ киришай ва шу нарса туфайли Аллоҳ мени севсин мен Аллоҳни севай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендек уммати борлигидан фаҳрлансинлар ва қалбимдаги ҳамма қораликлар, ғашликлар доғлар кетсин, соғлом қалб эгаси бўлай ва энг муҳими бу нарсалар менда ҳар доим бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Сиз суннат амалларини қидириб топиб, ўрганинг ва ўша заҳоти унга амал қилишга киришинг. Ҳеч бўлмаса бир мартадан бўлса ҳам амал қилинг. Валлоҳу аълам!