1. Ассалому алайкум мухтарам устоз! Кадрли шайх хазратлари! Сизга савол билан мурожаат килишга ижозат бергайсиз:Маълумки, пайгамбаримиз с.а.в нинг мавлудларини нишонлаш ва мавлуд маросимларини утказиш уламолар ва мусулмонлар уртасидаги ихтилофли масала хисобланади. Якинда мавлуд тугрисида бир рисолани укиб колдим. Рисола муаллифи Домла Аҳмаджон ибн Муҳаммаджон ал-Марҳаматий ал-Андижоний ал-Боғишамолий. Ундаги айрим жойлари мени шубхага солди. Ижозатингиз билан уша мен тушунмаган сатрларни такдим этсам. Иктибос: «Баъзи уламолар тасаввуф шайхларидан мана буларни зикр қиладилар: Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи деганлар: “Агар менинг Уҳуд тоғича олтиним бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларига сарф қилган бўлардим”. Жунайд ал-Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳи деганлар: “Кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларига ҳозир бўлса ва ул зотнинг қадрини улуғласа, иймон билан файз топибди”. Маъруф ал-Кархий раҳматуллоҳи алайҳи деганлар: “Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини ўқитиш учун таом ҳозирласа, дўстларни жамъ қилиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг мавлидларини улуғласа, қиёматда Пайғамбарлар қаторида, сафида ҳашр қилинади”. Имом ал-Ёфиъий раҳматуллоҳи алайҳи деганлар: “Ким Пайғамбар алайҳиссаломнинг мавлидига жамъ бўлса, таомлар ҳозирлаб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг мавлидларининг ўқилишига сабабчи бўлса, қиёмат кунида Аллоҳ таоло уни сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилади ва жаннатга киритади”. Ас-Сиррий ас-Сақатий раҳматуллоҳи алайҳи деганлар: “Кимки Пайғамбар алайҳиссаломнинг мавлидлари ўқитилаётган мавзеъни қасд қилиб борар экан, у буни фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қилгани учун қилади!”.»Иктибос тугади.САВОЛ: Иктибосда номлари зикр килинган уламолар адашмасам тобеъин ва таба тобеъинлар авлодидан. Мавлуд эса у даврда йук булган. Кандай килиб тобеъинларнинг улугларидан булган Хасан Басрий (р.а) мавлуд хакида гап айтишлари мумкин? Ёки рисоладаги бу сатрлар заиф ва тукима маълумотларми? Сиздан илтимос мазкур масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Жавобингиз учун ташаккур!Умиджон Турсинов
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мен ҳам биринчи бор сизнинг мактубингизда кўриб турибман бу гапларни.