Ассалому алайкум! Устозлар кeча жумада мeрос ҳақида маруза бўлиб манда савол туғилди. Отамдан қолган ҳовлида тураман, отам тирикликларида уйни нолдан бошлаб бузиб қурганман. Олдин хом ғиштда қурилган эди, ман пишиғиштда замонавий, икки қаватли ва кўпроқ хонали қилиб қурганман. Айтингчи агар мeрос тақсимланса қандай йўл тутилади? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом!
Сиз қурган бинодан ташқари отангиздан қолган ҳовлининг ҳамма жойи мерос тақсимотига киради. Масалан ҳовли олти сўтих бўлса, ўшанинг ҳаммаси ва отангиздан қолган барча мулк мерос тақсимотида бўлади. Валлоҳу аълам!