Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох

18:29 / 18.11.2022 | Jακhσηgιr Sαγdιgαηιεν | 697

Ассалому алайкум! Мушриклар ва кофирларни никохини хукуми қандай?!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар гувоҳсиз ва кофирнинг иддасида ўшанинг тўғрилигига эътиқод қилган ҳолда уйланганлар иккиси мусулмон бўлсалар, ўша никоҳларида қолаверадилар.
Агар эр мусулмон бўлиб, хотин китобий ҳолида қолса ҳам, аввалги никоҳда давом этаверадилар.
Маҳрамлар бир-бирларига уйланганларидан кейин мусулмон бўлсалар, оралари ажратилади.
Улардан бири мусулмон бўлганда ҳам шундай қилинади.
Мажусийнинг эри ёки кофирнинг хотини Исломга кирганда иккинчисига Ислом арз ққилинади. Агар мусулмон бўлса, никоҳларида қоладилар. Акс ҳолда оралари ажратилади. 
Ҳанафий мазҳаби бўйича, бири мусулмон бўлганидан кейин иккинчисига Исломга кириш таклиф қилинса-ю, у бош тортса, никоҳлари бузилади. Шунингдек, икковларидан бири дорул Исломдан дорул ҳарбга кўчиб кетса ҳам.
Агар эр Исломга киришдан бош тортса, (қозининг ажратиши) талоқ ҳисобланади. Агар хотин (Исломга киришдан) бош тортса, унга маҳр берилмайди. Фақат яқинлик қилинган аёлгагина маҳр берилади. 
Уларнинг (ғайримусулмон) диёрида бўлса, иккинчиси уч ҳайз ўтгунча Исломга кирмаса, аёл эридан ажраган бўлади. 
Агар хотин ҳайз кўрмайдиган бўлса, уч ой муддат олинади.
Диёрнинг ажралиши билан аёл ҳам эридан боин талоқ бўлади. Асир тушиш билан эмас.
Эр-хотиндан бирининг муртад бўлиши никоҳнинг зудлик билан бузилишига олиб келади. Бунга яқинлик қилинган аёлга маҳрининг барчаси берилади. Яқинлик қилинмаган аёлга, агар эр муртад бўлса маҳрининг ярми берилади. Хотин муртад бўлса, ҳеч нарса берилмайди. 
Агар икковлари баробар муртад бўлиб, яна баробар Исломга қайтсалар, никоҳ ўз ўрнида қолади. Агар бири иккинчисидан олдин Исломга қайтса, никоҳ фосид бўлади. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat