Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Акамни қилиқлари

00:00 / 18.08.2009 | eski savollar | 3299
Ассалому алайкум шайх хазратлари. Сизни ва бизларни охиратда Оллохим ўзи махфират қилсин.Сизга айтмоқчи бўлган гапим. Акам 4-5 синфликларида номозга иштиёқи баландлиги учун дадам билан онам қори амаки билан келишиб Наманганга ўқишга мадрасага олбори қўйиб келдилар. Акам Наманганда 3 йил ўқиди ва мадрасани тугатмаси уйдагилар диний билимлар олди энди дунёвий билимлар олсин деб Намангандан олиб келишиб 9-синфнинг ўрталарига ўқитишди ва астестат олганидан сўнг ўзимизни шаҳардаги техникумга ўқишга қўйидилар. Шундан сўнг акамни ҳаёти тубдан ўзгарди олдин Наманганда ўқиб юрган кезлари ислом тўғрисида насиҳат қилар ва бизларни динни ўрганишга тарғиб қилар эди. Аммо шу 3 йил давомида қуроннинг тавсир қилишни ўрганган акам бугунга келиб фахшбозлик йўлига кириб кетди хозирда оилали 2 нафар фарзанднинг отаси ичклик жону дили қизларни кўрса турмушга чиққан жувон бўлса ҳам бир бора гап илинтирмаса бўмайдиган даржага етиб қолган. Одамлардан қарз олиб қарзини тўлайолмаганидан сўнг Дадам рўзғорни тебратиб юриш учун арендага берилган машиналарни сотиб қарзидан қутилдилар. Барибир шу қарз олишда давом этади уйдагилар тамом бўлиб қолишди. Насиҳат қилсам мандан кичик бўлиб ақл ўргатадиган бўлдингми дейди. Аммо акамни қуронни тиловат қилиши чиройли лекин намоз ёки охират тўғрисида гапирса қалтираб ўзини эшитмасликка олади ёки чиқиб кетади. Шайх жаноблари қуронни ўқишни биладиган ва ҳадисларни мендан кўра 100 чандон кўп эшитган одамни тўғри йўлга бошлаш учун маслаҳат беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳдан унга тавфиқ сўраб дуо қилинг. Уни яхшиликка чақиришда давом этаверинг. Биз ҳам қўлдан келганича дуо қилдик.

Топ рейтинг www.uz Openstat