Ассалому алайкум! Азиз ва Ҳурматли Устозлар, юртимизнинг бир вилоятида шундай бир воқеага дуч келдим. У вилоятда баъзи қабрларни устига қабр пўшт (яъни Оятал курси ва бошқа оятлари ёзилган бир мато) ёпишар экан. Бу ишларни кўриб, мен бу ишни қилаётган кишилардан бунинг ҳикматини сўрадим. Улар менга одамларни, қабрларни тавоф қилишдан қайтаришаётганини айтишди. Тўлиқроқ айтганда одамлар кабрларни тавоф килишади, лекин қабрни эмас қабр устида ёпилган Қуръон оятлари ёзилган матони тавоф қилишади деб айтишди. Бу ишларга шариатимизнинг хукми кандай?
Ва алайкум ассалом! Каъбадан бошқа нарсани эъзозлаб тавоф қилиш ҳаром амал ҳисобланади. Шу жумладан сиз зикр қилган нарсаларни ҳам. Валлоҳу аълам!