Ассолому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен маиший техника буюмларини мижоз билан келишилган ҳолда рассрочкага сотаман. Саволим шуки: агар мижозимиз муддатидан аввал олган буюмнинг тўлиқ нархини тўламоқчи бўлса, унга арзонлаштириш мақсадида, нархидан ўтиб берса бўладими? Бу ҳолат тақсит савдоси қоидаларига зид эмасми? Айрим кишилар бу ҳолат нотўғри, яъни келишилган нархни муддатидан аввал тўласа ҳам нархини ўзгартириб бўлмайди дейишди. Илтимос ойдинлик киритиб берсангизлар.
Ва алайкум ассалом! Сизни савдоингиз муробаҳа байъига тушса, қуйидаги линкдаги масалага тўғри келади. Агар муробаҳа байъи бўлмаса, нархини тушишингиз тўғри эмас. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/322-ta-sit-savdosi http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/darslar/609-32-dars-tushir-va-tezlat