Ассалому алайкум!
Фарзандимга Саидмухаймин ёки Саид Мухаймин деб исм куйсам диний жихатдан тугри буладими?
Ва алайкум ассалом!
Тўғри бўлмайди. Муҳаймин Аллоҳ таолонинг гўзал сифатларидан бири бўлиб, доим кузатиб турувчи маъносидадир. Уни қисқа сўзлар билан ифода қилиб бўлмайди. Агар Абдулмуҳаймин деб исм қўйса тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!