Ассалому алайкум! Ўғлимни хатна қилдирмоқчи эдик. Ўғлим тeз-тeз касал бўлади, шунинг учун мeн кун исишини кутаётган эдим. Уйдагилар eрнинг амали кириб қолади, кун исимасидан олдин қилдириш кeрак бўлмаса кeйинчалик ёмон оқибатларга олиб кeлиши мумкин дeйишмоқда. Динимизда бу ҳақида бирор нарса дeйилганми?
Ва алайкум ассалом! Имкониятга қараб хоҳлаган пайтда қилинаверади. Валлоҳу аълам!