- Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг йўлида дўст бўлган ва бир бирларига муҳаббат қилганлар қиёмат куни бир бирларига шафоат қилишлари ҳадисларда келган. Ибн Ан-Нажжор ўзларининг “Тарих” китобларида Анас розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган: “Биродарларни кўпайтиринглар, чунки қиёмат куни ҳар бир мўмин учун шафоат қилишлик берилади” деганлар. (Файзул қодир, шарҳи ал-Жомеъ алайҳиссалом-Сағир” китобидан). Валлоҳу аълам!