Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо сотиқ

16:18 / 22.02.2017 | Musofir Mo`minov | 2552
Ассалому алайкум! Мен бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим ва бу саволимга батафсил тушунча олсам бундан бағоят мамнун бўлардим. Мен 2015-йилда машина бозоридан 2010- йилги нeхиа русумли авто машинани 13000 акш долларига келишиб ва бу келишувда олдиндан 6000 акш доллар бериб колган 7000 акш доллорини 14 ой мобайнида бўлиб бўлиб ойига 500 акш долларидан тўлашга келишиб олгандим. Бу келишувдан кегин мен 4 ой мобайнида вақтида келишилган пулни тўлаб юрдим. Лекин мен машинани олган вактимда, доллар курси 100 акш доллари ўзбек сўмига 290000 сўмга тенг эди. Келишувимиздан 5-ойидан бошлаб доллар нархи жуда тез кўтарилиб кетди ва мен келишилган тўловни тўлашда қийналишни бошладим. Хозирги кунга келиб 100 акш доллари қора бозорда 680000 га тенг бўлиб кетди. Машинани эгасидан доллар ошиб кетгани туфайли нархини ўтиб беришини сўрагандим рози бўлмади. Доллар курси қанча бўлса хам ўша келишувдаги пулни берасиз деди. Мен келишилган лавз бўйича 10250 акш долларини тўладим ва 2750 акш доллар қарзим қолди. 13000 ақш долларида олган авто машинам хозирги кунга келиб бозорда 4500 акш доллари қийматида бўлиб қолди. Бу машинани эгаси тўғрими? келишувдаги пулни беришим керакми ошган нархда бўлса хам бу сутхорликга кирадими ёки йўқми? Қолган қарзимни бермасам қарздор хисобланиб қоламанми ёки йўқ. Шу хакида тўлиқ тушунча беришингизни илтимос киламан. Олдиндан рахмат ва бу ишингизни Аллох таоло хайирли килсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар қарзингизни бермасангиз қарздор ҳисобланасиз. Долларнинг қиймати тушиб кетганида ҳам ҳукм шу бўлар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat