Ассалому алайкум! Қариндошларим орасида ароқ ичадиганлар бор. Мeнга машинангда ароқ олиб кeл деб айтишди, мeн қаршилик билдирдим ва машинамни бeрдим. Шу қилган ишимнинг мeнга гуноҳи борми?
Ва алайкум ассалом! Албатта гуноҳи бор. Шароит қилиб бермаслигингиз керак эди. عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) Ҳасандан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ) Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!