Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махсулот ёки хизмат нархидаги чегирма

10:45 / 13.12.2020 | Sh Qurbanov | 1305

Ассалому алайкум! Савдода асли бўлмаган нархни бўлган деб айтиш ва уни ёзиш ва кейинчалик хозир чегирмадаги нархи шунақа деб ўзининг олдиндан белгиланган нархини айтиш хукми қандай? Масалан: сотувчи тухумни 300 сўмдан сотиб келган. Энди эса янги мижозларга у тухумлар 50% чегирмада олдинги нархи 600 сўм эди. Энди 300 сўмга харид қилинг деб айтиш жоизми? Шу иш ножоиз бўлса бўни қилаётганларга қандай тушунтирса ва қайтарса бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда бундан қайтарилган. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ النَّجْشِ  

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «нажш»дан наҳий қилдилар».
Шарҳ: 
«Нажш» сўзи луғатда «шишириб кўрсатиш» деган маънони англатади.
Савдода эса бошқаларни алдаб, қизиқтириш учун бир нарсани ортиқча баҳога сотиб олишга айтилади. Бунда сотувчи билан келишиб олган шериклари бўлади ёки шу ишни ўзи қилади. Сотувчи савдо молини мақтаб туради, унинг шериклари эса одам тўпланганда келиб, «Жуда зўр нарса экан, баҳоси ҳам арзон», деган гаплар билан хўжакўрсинга мақтаб, сотиб оладилар. Буни кўрган бошқа кишилар ҳам қизиқиб, ҳалиги молни сотиб ола бошлайдилар. Бу иш очиқ-ойдин алдамчилик эканлиги кўриниб турибди. Бундай йўл билан пул топишни ҳам Ислом ҳаром қилган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat