Ассалому алайкум! Устозлар, инсон умри давомида араб тилини ўрганиши шартми? Бир танишим араб тилини ўрганиш шарт у дунё савол жавобларига керак бўлади деганди. Унда араб тилини ўрганмасдан ўлган инсонлар нима қилишади? Илтимос шу нарсага изоҳ берсангиз.
Ва алайкум ассалом! Дунёга мусулмон бўлиб келиб Роббисининг каломини ўқишни ўрганмасдан ўлиб кетиш бу жуда ҳам ҳасратга сабаб бўладиган иш. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَحبُّوا العَرَبَ لِثَلاَثٍ: لأَنِّى عَرَبِيٌّ وَالْقُرْآنَ عَرَبِىٌّ. وَكلامَ أَهْلِ الْجَنَّةِ فِى الْجَنَّةِ عَرَبِىٌّ. رواه الطبرانِي وغيره Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Арабларни уч нарса учун яхши кўринглар. Биринчиси – чунки мен арабман. Иккинчиси – Қуръон араб тилида. Учинчиси – жаннатда у ер аҳлининг тили арабчадир. Тобароний ва бошқалар ривояти. Бу ҳадис заиф бўлиб, уламолар бу ҳадис ҳақида турлича фикр айтганлар. Шундан келиб чиқиб, жаннат аҳлининг тили аниқ араб тили бўлади - деган гапга далолат қилмайди. Валлоҳу аълам!