Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саволларим қуйидагича: Сигир туғганидан кейин унинг сути сут ҳолатига келгунича 10 кун атрофида вақт кетади. Уни сут ҳолатига келгунича бизда қишлоқда увуз деб аталади, увузни соғиб нон ва ёки бирор ҳамрли пишириқда ишлатилинади, яқинда бир дўстим ушбу увуздан фойдаланиш мумкин эмас деган гапни эшитибди. (яъни то тўлиқ сут ҳолатига келгунича увуз нажосат ҳисобланар экан) шу тўғрими?
2). Маҳрнинг қийматини жавобларингизда ўқидик, аммо тушунмадик (сабаби Ўзбекистон фуқороси эмасмиз сўм пул бирлиги бизда ишлатилмайди) илтимос энг кам маҳр қийматини хозирги курс билан рубль ёки доллар курсида айтсангизлар.
Ва алайкум ассалом! 1). Қон аралашмаган бўлса, жоиз. 2). Ҳозирги кунларда энг ози тахминан 100 долларга тўғри келади. Валлоҳу аълам!