Ва алайкум ассалом! Даҳрий, кофир ҳамда мушрик кабиларнинг барчасини кофир дейилади. Даҳрий – умуман Аллоҳ таолонинг борлигига иймон келтирмаган кишидир. Қолганлари иймон келтирган, шу билан бирга Аллоҳга бирор нарсани шерик қилган ёки динимизда иймон келтириш керак бўлган бирор амални инкор қилган кишилардир. Валлоҳу аълам!