Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр қўлимдан келганча намоз ўқийман, лекин намоз пайтида ҳаёлимни бир жойга жамлай олмайман(айниқса масжидда). Баъзида хаёлим кетиб қолган пайт ўзимга ўзим: “Мен Аллоҳни ҳузурида турибман, бошка нарсаларни ўйламаслигим керак” дейман. Аммо барибир сал вақт ўтгач яна хаёлим бузилади. Устозлар, намоз пайтида хаёлимни жамлаш учун нима қилишимни маслаҳат берсангизлар, илтимос. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! “Мен Аллоҳ ни хузурида турибман бошка нарсаларни уйламашим керак” деган нарсани кўп машқ қилаверсангиз бир кун натижага эришасиз. Валлоҳу аълам!