Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалбдаги ўзгаришлар

19:25 / 04.04.2022 | Azizjon | 1983

Ассалом Алайкум устозлар! Мени қалбимда бўлиб турган ҳодисаларди қисқароқ қилиб сизларга айтиб бермоқчиман мен ўзимди умуман тушунмаяпман Гўёки мен 2 та одам бўлиб қолганга ўхшаяпман 1 таси тавба қилувчи 2 чиси гуноҳди тарк этмайдиган осий одам ташқи жасадим гуноҳ ишди қилиб қўйяпти ичим эса дарров надомат қиляпти бу гуноҳ учун энди қимиман гуноҳди солиҳларга ўхшаб Аллоҳди айтганини қилиб яшайман дияпти лекн бунга жасад бойсинмаяпти гуноҳ қилиб қўяпти лекн гуноҳкор жасадим ҳам қалбимга ҳукмини ўтказишга кучи етмаяпти қалбим билан хоҳлаб гуноҳ қилганим йўқ Лекн қалбимни ҳам гуноҳкор жасадимга кучи етмаяпти барибир гуноҳ қилиб қўяпти Қалбим тавба қилишдан тўхтамаяпти жасадим эса гуноҳ қилишдан мен ибодат йўлига кирганимда ҳеч нимани билмасдим яни номоз ўқишди ҳам яхш билмасдим зикир истиғфор айтишди ҳам билмасдим хуллас Диним ҳақида ҳеч нима билмасдим кейин Аллоҳ ёрдам бериб секин секин Динди урганишди бошладим масалан кунига 1 зикр ёки дуо ургансам ўзимди зинапоядан 1 поғона кўтарилгандек ҳис қилардим шу пайтгача доим 1 поғона кўтарилиб келдим энди эса ўша зинадан кунига 1 поғона пастлаб бораётганга ўхшаяпман кунига зикрларим ибодатларим камайиб боряпти вақтимда барака йўқолиб боряпти ҳатто ҳеч нима иш қилмасдан уйда бекорчи бўлиб қоганимдаям диндан бирор нима ўрганишга вақтим етмаяпти Мунофиқларга ўхшаб қомаяпманмикан ҳар бир қиган ишимда риё борга ўхшаяпти шайтонди васвасасида қолиб кетдим Олдин Домлаларди маʼрузасини эшитиб унга амал қилардим хозр ҳам бутун қалбим билан маʼрузаларди эшитаман маруза тугагунча гуноҳларимди эслаб Аллоҳга осий бўлиб турганимди эслаб тавба қиламан маруза тугаши билан яна васвасалар бошланади дунё ҳақида ўйлар келади бу ҳолатдан чиқишим учун Энг биринчи Аллоҳдан ёрдам сўрайман кейин эса сизларни ҳам маслаҳатлариз ҳам керак Қалбни даволаш нафсни поклаш ҳақида ёзилган манбалари саҳиҳ бўлган қайси китобларни ўқишни маслаҳат берасизлар китоб ўқигим келяпти лекн қайси китобди ўқишди билмаяпман илтимос маслаҳат беринглар Аллоҳ рози бўлсин ҳаммамиздан!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Руҳий тарбия” китобини ўқинг. Атрофингиздаги инсонларнинг ҳам сизга таъсири бўлмай қолмайди. Иложи борича фосиқлардан узоқ юринг, солиҳлар суҳбатида бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat