Ассалому алайкум! Саволим ўринсиз бўлса узур сўрайман. Ишхонамизда туғилган кун учун пул йиғар эдик. Пул йиғадигон қизга пулни берганлигими айтганимда эслай олмади, уни гапидан кейин ўзим ҳам иккиланиб қолдим. Сўнг яна пул бердим, у қиз келиб сизи пул берганизи эсломадим – деб пулни қайтариб берди, ман ҳам эслай олмаганим учун олмадим. У манга билдирмай сумкага солиб қўйибди. Биз нима қилишга хайрон бўлиб қолдик. Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аниқ нарса шак билан зоил бўлмайди. Яъни олдин бермаганингиз аниқ, берган ёки бермаганлигингиздаги шак қилинган ҳолатда берилмаганга ҳукм қилинади. Валлоҳу аълам!