Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом дини ва башоратлар

00:00 / 27.06.2009 | eski savollar | 4432
Биз биламизки башоратчилик ислом динида каттик кораланган аммо тарихда биламизки башоратчилар булишган ва келажакни башорат килишган, улардан энг таниклилари Настродамус ва Ванга хисобланади. Улар бу кобилиятни каердан олганлиги факат Оллохга аён. Уларнинг башоратлари купчилиги уз тасдигини топган ( яъни башорат килганлари улар айтишганидек булган) Ислом дини хакида хам купгина башоратлар килишган. Бир куни Вангадан нарги дуне хакида сурашибди. Ванга эса узок уйланиб мен бу хакда гапира олмайман, гапиришга хакким йук деган. Ислом дини буларга кандай карайди башоратларга ? Башоратларгачи ? Сизлардан жавоб кутаман

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу маънода «башорат» сўзини ишлатиш нотўғри. “Башорат” дегани суюнчилик хабар деганидир. Сиз сўз юртиган мавзуни “фолбинлик”, “мунажжимлик” дейилади. Яъни, ғайб хабарларни, келажакда бўладиган нарсаларни билишни даъво қилиш. Бу Исломда қаттиқ қораланган ишдир.Ушбу - Аллоҳ таолонинг дўстларидан қалби мунаввар бўлган кимсалар муҳтож бўладиган нарсалар жумласидир. Бу-илмда мустаҳкам бўлганлар даражасидир. Чунки, илм иккидир. Бири халойиқдаги мавжуд илм. Иккинчиси, халойиқда йўқ илм. Бас, мавжуд илмни инкор қилиш куфрдир. Йўқ илмни даъво қилиш ҳам куфрдир. Иймон фақатгина мавжуд илмни қабул қилиш ва йўқ илм талабини тарк қилиш билан собит бўлади. Шарҳ: «Ушбу»-шариатда, эътиқодда ва амал қилиши вожиб бўлган мазкур нарсаларга ишорадир. Муаллифнинг «Бу-илмда мустаҳкам бўлганлар даражасидир»-дегани, Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсаларни умумий ва тафсилий, мусбат ва манфий равишда билишдир. «Йўқ илм»дан мурод, Аллоҳ таоло Ўз бандаларидан махфий тутган, унинг талаб ва ҳосил қилишдан қайтарган қадар илмдир. «Мавжуд илм»дан мурод, шариатнинг асли ва фаръига тегишли илмдир. Бас, кимки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсалардан бирор нарсани инкор қилса, кофирлардан бўлади. Кимки, ғайб илмини даъво қилса кофирлардан бўлади. Далил: 1. «У зот ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбига бировни зоҳир қилмас. Магар У рози бўлган Расулни» (Жин: 26). 2. «Албатта, Соат (қиёмат) илми Аллоҳ ҳузуридадир. У зот ёмғирни нозил қилур. Раҳмлардаги нарсани билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қаерда ўлишини билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчи, ўта хабардордир» (Луқмон, 34). Бизнинг Аллоҳ таолонинг тақдирини ва махлуқотларидаги ҳикматини билмаслигимиз, ўша ишда тақдир ва ҳикмат йўқдир, дегани эмас. Бизнинг кўзмизга фақат зарарли бўлиб кўринган илон, чаён, сичқон, ҳашорат ва бошқа озор берувчи нарсаларда Аллоҳнинг махфий ҳикмати борлигини билмайсанми? Ушбу махфийлик, ўша нарсаларнинг ёки уларни халқ қилиш ҳикматининг йўқлиги эмаску!

Топ рейтинг www.uz Openstat