Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ва хотин жамоат

10:24 / 04.03.2017 | Izzatilla | 3833

Ассалому алайкум! Қилаётган хайрли ишларингизга барака бeрсин. Эр-хотин бирга намоз ўқиса, бу жамоат ҳисобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эркак киши намозларини жамоатда ўқиши суннати муаккада. Баъзилар вожиб ҳам деганлар. Мабодо уйда ўқишга тўғри келиб қолса, эр олдинда аёл бир саф орқада туриб намоз ўқилса жамоат бўлади.

ИККИ КИШИ ВА УНДАН ОРТИҒИ ЖАМОАТДИР

حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ قَالَ: حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ زُرَيْعٍ قَالَ: حَدَّثَنَا خَالِدٌ، عَنْ أَبِي قِلَابَةَ، عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ فَأَذِّنَا وَأَقِيمَا، ثُمَّ لِيَؤُمَّكُمَا أَكْبَرُكُمَا

Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намоз вақти кирганда азон ва иқома айтинглар, сўнг (иккингиздан) каттароғингиз имом бўлсин», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat