Ассалому алайкум! Менинг ошнам бахтсиз ходиса туфайли ҳозирча оёғи букулмаябди, яъни тўлиқ ўтира олмайди. Шунинг учун деворга суяниб намоз ўқиябди. Лекин сажда вақтида пешонам жойнамозга тегмайди, шунинг билан бирга оёғим букулмаганли сабабли оёғимни қиблага узатиб қўймай деб қиблага тескари ўтириб намозни адо қилаябман. Шу қилаётган ибодатим тўғримикин шуни сўраб бер деб илтимос қилди.
2). Шариатимизда эркак киши сариқ кийим кийиши ҳам мумкин эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Намоз вақтида оёқни қиблага узатишнинг зарари йўқ. Балки қиблага юзланиши шарт. 2). Сариқ рангга чаплаб олишида кароҳат бор дейилган. Аслида сариқ рангга бўялган бўлса, жоиз деганлар бор. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/smf/index.php/topic,24573.0.html