Ассалому алайкум! Биламизки, кўп ёшларимиз диндан узоқлашиб кетишган. Ҳатто ғусл нималигини билмайдиганларни ҳам учратдим. Маълум бир сабабларга кўра, яъни узрсиз сабабларга кўра келин ёки куёв таҳоратсиз бўлса ёки ғусл олмаган (жунуб ёки ғуслни билмайдиган) бўлса ўшаларга ўқилган никоҳ мукаммалми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Никоҳнинг шартлари топилса таҳоратсиз бўлишса ҳам никоҳ боғланаверади. Валлоҳу аълам!