Ассалому алайкум! Инсон ўлимидан сўнг унга Аллоҳнинг изни ила фаришталар келади савол жавоб учун. Шунда агар инсон ҳаётлик чоғида жаннат аҳлининг амалларини қилган бўлса, уни фаришталар Илиййинга олиб чиқади, яъни қиёматгача шу банда шу ерда бўлади. Аксинча дўзах аҳлининг амалини қилган бўлса Сижжийнга тушаркан. Қиёмат куни маҳшаргоҳда банда жаннатга тушишини аниқ биладими ёки амал китоби ўнг қўлига теккандами? Сижжийнга тушган банда аниқ дўзахи бўладими? Агар ноўрин савол берган бўлсам минг бор узр сўрайман.
Ва алайкум ассалом! Банда номаъи аъмоли қўлига текканидагина борар манзилини билади. Чунки мўминларга бўладиган қабрдаги баъзи азоблар қиёматда нажот топишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!