Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саудия Арабистони

23:23 / 01.07.2017 | Sirojiddin | 4608

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мени анчадан бери бир нарса қийнаб келади. Нима учун юртимиз мусулмонлари Саудияликларга нисбатан нафрат билан қарайди? Ваҳоланки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам араблардан, Қуръон араб тилида, қибламиз ҳам ўша ерда, Ҳаж ва Умра ибодатлари ҳам ўша ерда. Ансорларни яхши кўриш иймондан деб эшитган эдим. Нима учун, ҳаттоки имомларимиз ҳам уларни ёмонлайди? Мусулмонларни бир биридан ажратиш эмасми?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ҳар бир мусулмоннинг қалбида Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаварага, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли ҳар бир нарсага, араб тилидаги ҳар бир китобга чексиз муҳаббати бор. Шу билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуш кўрмаган фитначиларни хуш кўрмасликлари ҳам бор. Мусулмон шахс фитна ва фасод нима ном билан аталишидан қатъий назар, уша амални ёмон кўради, уни ислоҳига уринади. Бу нафрат Худо учун бўлган нафратдир. Умматнинг фирқаланишлигига сабаб бўлган кишиларнинг ишларига бўлган нафратдир. Мусулмоннинг бирор бир мусулмоннинг зотидан нафратланиши мумкин эмас. Ўзларини нималардир деб номлаб, қадами етган жойда фитна қўзғатаётгани барчага маълум бўлиб турибдику. Ҳатто Саудия мамлакатининг ўзи ҳам улардан безор бўлишни бошладику. Сизнинг саволингиздаги масала ҳам шу фитнанинг бир кўринишидир. Аллоҳ таоло “Фатҳ” сурасида “ўзаро раҳмдилдирлар”, “Моида” сураси 54-оятида “Улар мўминларга хокисор, кофирларга қаттиққўл” деб марҳамат қилган. Ким қандай бўлса ҳам сиз ушбу оятдаги нарсани тарғиб қилишга ҳаракат қилаверинг. Валлоҳу аълам!


Топ рейтинг www.uz Openstat