Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ота балоғат ёшига eтмаган ўғлига намоз ўқишни ўргатса, ўғилнинг намозини савоблари отасининг қазо қилган намозлари ўрнида ёзиларкан. Шу тўғрими? Балоғатга eтмаган қизнинг намозини савоби ҳам отасининг қазоларига ўрнига ўтадими? Жавоб учун ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Ота-она фарзандларига намозни ўргатгани учун улар ўқиган ҳар бир намоздан савоб етиб туради. Лекин уларни қолдирган қазо намозларининг ўрнига ўтмайди. Қазоларни қолдирган кишининг ўзи ўқиши шарт. Валлоҳу аълам!