Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволим ноўрин бўлса минг бор узур. Кеча бир йиғинда бўлдик. Эшитишимча эркак киши (хох мастликда бўлсин хох тетикликда) ўз жуфти халолини (хотинини) урса ва бунга жавобан аёл буларга чидаб эрига яна хурмат кўрсатса ва хеч қандай аразсиз яшаса жуда катта савоб олади дейишди. Шу гаплар ростми? Агарда эр фақат тарбия бериш учунгина урса (албатта насихатлар кор қилмаганда) ва бу аёлнинг соғлигига хеч қандай зарар кўрсатмаса, эр учун гунох ёзилмайди дейишди. Шу тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Сиз "Бахтиёр оила" китобини ўқинг. Динимиз ҳар қандай вазиятда ҳам оилавий тарбиянинг мулойимлик асосида бўлишини тарғиб қилади. Валлоҳу аълам!