Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстнинг ҳаққи

09:35 / 10.03.2017 | Dilshod | 2652

Ассалому алайкум! Соҳам мижозлар билан ишлашни тақозо қилади. Шу кунларда ўртоғимнинг мижозлари ёнимга келиб унинг хизматидан норози бўлиб ўзларига бошқа хизмат кўрсатувчи топиб бершимни сўрашди. Мен имкон қадар вазиятни ўрганиб, хизмат кўрсатувчи ўртоғим билан алоқаларини яхшилашга ҳаракат қилсам ҳам фойдаси бўлмади. Кейин мижозларни бегона хизмат кўрсатувчига кетиши аниқ бўлгандан кейин ўзим билан шартнома қилиб ишлашлари мумкинлигини айтдим. Албатта шартнома қилишдан олдин ўртоғимнинг розилигини сўраган ҳолда. Ва, ҳозирда ўша мижозлар мен билан шартнома қилиб ишлай бошлашди. Мени ўйлантириб қўйгани, мен нотуғри йўл тутмадимми. Барибир ушбу ҳолат кўнглимга манзур бўлмай турибди. Нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шеригингиз рози бўлса шаръан жоиз. Сизни саволингиз ўзингиз билиб турганингиздек жоиз ёки ножоизлиги ҳақида эмас. Балки дўстликка хиёнат бўлиш ёки бўлмаслиги ҳақида бўлмоқда. Ўтган солиҳ салафларимизда бир неча дўкон бир хилда нарса сотсалар ўзларининг савдолари яхши юришиб, ёнидаги дўкондагиларнинг савдоси кам бўлиб турса,  кирган харидорларга ёнидаги дўконларга далолат қилишар, “биз учун бугунга етарли савдоимиз бўлди, ёнимиздагилардан харид қилинглар” деб айтишар эди. Бу нарса ўша бозордаги дўкондорларнинг бир-бирларига бўлган муҳаббатини қозонишга, ҳасад деган нарсадан йироқ бўлишга, ийсор ўз биродарини ўзидан устун қўйишга олиб келар эди.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat