Ассалому алайкум! Мен битта хусусий шифохонада ишлайман. Бизда текширув ёки муолажа учун аниқ нарх белгиланган. Базида беморлар ўзлари айтилган нархдан ортиқча миқдорда тўлов қилишади, розиман кўнгилдан чиқариб дейди. Биз ўша пулларни кассага бермай ортиқчасини ўзимизга олсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Раҳбарингиздан сўранг. Валлоҳу аълам!